Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси 9 июнь куни Россиядаги мундиалда иштирок этиш учун аэропортга бориш вақтида қизиқ воқеа юз берди.
Роналдунинг кичик ёшли мухлиси аэропортда мухлислар қуршовидан чиқиб, Криштини қучоқлаб олди. Роналду эса шошиб турганига қарамай болакай билан суратга тушди.
Суратга тушган болакай қувончдан кўз ёшларини тия олмади.
Қуйида ўша ҳолат акс этган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)