Россиядаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш учун ташриф буюрган Муҳаммад Салоҳ бошчилигидаги Миср терма жамоаси Грознийдаги «Ахмат Арена»да очиқ машғулот ўтказди.
Машғулотларни томоша қилиш ва мисрликларни қутлаш учун Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров стадионга ташриф буюрди.
Муҳаммад Салоҳ жароҳати боис машғулотларда иштирок этмаган бўлса-да, стадионда мухлислар бирга бўлди.
Маълумот учун Миср термаси «А» гуруҳида Россия, Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан кураш олиб боради.
«Championat.com» нашри машғулотлардан фотосуратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)