Мадриднинг «Реал»и Римнинг «Лацио» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични сотиб олишга бел боғлади. Бу ҳақда SportMediase хабар бермоқда.
«Қироллик клуби» 23 ёшли сербиялик ярим ҳимоячи учун Рим клубига 150 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, клуб унга йилига 6 миллион евролик маош билан 5 йиллик шартнома таклиф қилади. Аммо ҳали мазкур трансфери бўйича «Реал» ҳозирча расмий таклиф юбормаган.
Аввалроқ «Ювентус» Милинкович-Савич учу 80 миллион евро тўлашга тайёрлиги, аммо «Лацио» 120-130 миллион евро талаб қилаётгани, футболчининг ўзи эса «Реал»га ўтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, футболчига «Манчестер Юнайтед» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)