Бугун, 10 июнь санасида Бразилия терма жамоаси Австрия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Голларга Габриэль Жезус, Неймар ва Филиппе Коутиньо муаллифлик қилди.
Жаҳон Чемпионатидан қуруқ қолган Австрия терма жамоаси эса 7 та ғалабадан иборат сериясини якунлади. Жамоа 2016 йил ноябридан бери биринчи марта ўз уйида ютқазди.
Маълумот учун Россиядаги мундиал гуруҳ босқичида Бразилия термаси Швейцария (17 июнь куни)га қарши илк ўйинда майдонга тушади. Кейинроқ эса Коста-Рика (22 июнь куни) ва Сербия (27 июнь куни) терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўртоқлик учрашуви
10 июнь, якшанба
Австрия – Бразилия 0:3
Голлар: 0:1 – 36 Габриэль Жезус, 0:2 – 63 Неймар, 0:3 – 69 Коутиньо.Австрия: Линднер, Предл, Хинтереггер, Алаба, Драгович (Данзо, 70), Шопф (Хирлендер, 58), Баумгартлингер, Шлагер (Бургшталлер, 58), Гриллич (Жул, 66), Арнаутович, Лайнер.
Бразилия: Алиссон, Тиаго Силва (Маркинёс, 60), Марсело (Филипе Луис, 67), Данило, Миранда, Каземиро (Фернандиньо, 61), Паулиньо, Коутиньо (Тайсон, 76), Виллиан, Габриэль Жезус (Фирмино, 67), Неймар (Дуглас Коста, 84).
Огоҳлантиришлар: Шопф (38), Предл (54), Неймар (63).
Изоҳ (0)