Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россияда 2014 йилдаги идоралараро махфий буйруқ билан СССРда қатағон қилинган кишилар ҳақидаги архив карточкалари йўқ қилинмоқда. Бу ҳақда Лагерлар ва қамоқ жойлари бош бошқармаси музейи директори Роман Романов маълум қилди, деб ёзмоқда TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Музей директори бу вазиятга ойдинлик киритишни сўраб, Россия президенти маслаҳатчиси Михаил Федотовга мурожаат қилган.

Романовнинг сўзларига кўра, карточкаларнинг йўқ қилиниши лагерлар тарихини ўрганишда ва репрессия қурбонлари ҳақидаги маълумотларни олиш бўйича жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Маълум бўлишича, бу ишлар 2014 йил 12 февралдаги «ички хизмат фойдаланиши учун» чиқарилган идоралараро буйруққа асосан амалга оширилган. Буйруқ Россия ИИВ, Адлия вазирлиги, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, ФХХ, Гиёҳванд моддалар айланиши бўйича назорат федерал хизмати, Федерал божхона хизмати, Федерал қўриқлаш хизмати, Ташқи разведка хизмати, шунингдек, Бош прокуратура ва Федерал курьерлик хизмати томонидан имзоланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар