Тошкент шаҳри ҳокимини вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 6 июндаги қарори билан 11 туман ҳокимининг 10 нафари вазифасидан озод қилинди ва ўз лавозимида «вақтинча вазифасини бажарувчи» (в.в.б.) мақомида қайта тикланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Фақатгина 2017 йил декабрида Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Баҳодир Ғойибназаров ариза ёзмади.
Шунингдек, туманларда тўртта сектор бошлиқлари (ҳокимдан ташқари, бош милиционер, бош солиқчи ва прокурор) ишдан олиниб, в.в.б. сифатида лавозимда қолдирилган.
Изоҳ (0)