Президент фармонига мувофиқ, Навоий вилоятида яшовчи беш киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган Тоҳир Тошоев 1962 йили Тожикистоннинг Ёвон туманида туғилган. 25 йилдан буён Навоийда яшаб, «Навоийазот» акциядорлик жамиятида ишлаб келмоқда.
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига қарашли 2-гидрометаллургия заводи ишчиси, зарафшонлик Камолиддин Маматқулов ҳам паспорт олди. У Андижон вилояти, Пахтаобод туманида туғилган, 5 нафар фарзанди бор.