Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Агробанк»нинг тўрт нафар ходимини қўлга олди, улар тадбиркорга кредит беришда товламачиликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
«Агробанк»нинг Фарғона вилояти Сўх тумани бўлими бошқарувчиси 500 миллион сўмлик кредитни расмийлаштириш учун 1,5 минг доллар талаб қилган. У қўлга олингач, пуллар «занжир» орқали Тошкентгача етиб боргани, у ерда пулни «Агробанк»нинг Тошкентдаги бош офиси кичик бизнес субъектларини кредитлаш бошқармаси етакчи мутахассиси қўлга киритгани ошкор бўлди.
Изоҳ (0)