Бугунги кунда Ўзбекистонга катта миқдорда Афғонистонда ишлаб чиқарилган Coca-Cola ҳамда Покистоннинг шакар маҳсулотлари кириб келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Афғон Coca-Cola ичимлигини ҳозирда Сурхондарё вилоятининг бозор ва супермаркетларида учратиш мумкин. Покистондан Афғонистон орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган шакар маҳсулоти эса бир қанча вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ҳам етказилмоқда.
Афғонистонга Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан етказилаётган маҳсулотлар Ўзбекистондан транзит йўли орқали ўтмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган йили мазкур темир йўл орқали 2 миллион, автомобиль йўллари билан эса 1 миллион тоннага яқин юк олиб ўтилган.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айрибошлаш миқдори 2017 йилда 617 миллион долларни ташкил этди. 2018 йилнинг 4 ойида эса 230 миллион доллардан иборат бўлди.
Изоҳ (0)