Нукус шаҳар прокурори секторидаги Таслақ МФЙдаги 5 та кўчага прокуратура ташаббуси билан ҳомийлик ҳисобидан 570 метр ичимлик сувга мўлжалланган полиэтилен труба ташлаб берилди. Натижада 3 ойдан буён муаммо бўлиб келаётган сув масаласи ижобий ҳал қилинди ҳамда 58 та хонадонга ичимлик суви етказилди, деб хабар беради «KRuz.uz».
«Биз Таслақдагилар биргаликда сектор раҳбарига мурожаат билан чиқдик. Бизнинг кўчамизга 3 ойдан буён бир томчи ҳам сув келмаётган эди. Мурожаатдан сўнг 1 ҳафта ичида муаммо ҳал этиб берилди. Олдин ичимлик суви муаммо бўлган бўлса, ҳозир экинларни суғориш учун ҳам сув етиб келди», — дейди фуқаролардан бири.
Шунингдек, шаҳар прокуратураси ташаббуси билан ушбу сектордаги яна бир кўчага 5 та электр столбаси қўйиб берилди ҳамда 8 та хонадон хавфсиз электр тармоғига уланди.