Қашқадарё вилояти, Муборак туманида яшовчи, 2016 йил 3 март куни ўғирлик жинояти учун судланган ва жазо муддатини шартли равишда ўтаётган маҳкум Ф.Т. яна жиноятга қўл урди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
У жорий йил 3 июнь куни Зарбулоқ маҳалласи ҳудудида қаровсиз қолдирилган Б.Ж.га тегишли Nexia русумли автомашинани ҳайдаб қочди.
«Қарши—Нукус» йўлининг 112-километрида кетаётганда бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдарилиб кетади ва машинани ташлаб, воқеа жойидан яширинади.
Кўрилган чоралар натижасида Ф.Т. Косон тумани ҳудудида қўлга олинди.