Кеча, 4 июнь санасида бир қатор миллий терма жамоалар ўртоқлик ўйинларини ўтказди.
Жумладан, ЖЧ—2018 қатнашчиси Марокаш Словакияга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Мундиалнинг яна бир қатнашчиси Сербия эса Жаҳон Чемпионатидан қуруқ қолган Чилига мағлуб бўлди. Ўйиндаги ягона гол 88-дақиқада урилди.
Янги бош мураббийга эга бўлган Италия эса Голландия терма жамоаси билан дуранг қайд этди. Италия сафида 67-дақиқада Симоне Заза гол урган бўлса, Голландия 88-дақиқада Натан Акенинг голи билан жавоб қайтарди.
Ўртоқлик ўйинлари
4 июнь, душанба
Изоҳ (0)