Россиянинг 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига тахминий аралашуви юзасидан суриштирув Америка бюджетига 17 миллион долларга тушди. Бу ҳақда 1 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади EADaily.
Трамп Адлия вазирлиги маълумотларини таҳлил қилган Associated Press ахборот агентлиги ҳисоб-китобларига таянган. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, суриштирув аллақачон америкалик солиқ тўловчиларга 17 миллион долларга тушган.
Трамп бу сумма тез суръатларда ўсаётганлигини таъкидлаган. «Бироқ Демократик партиянинг аралашувини истисно этганда АҚШдаги сайловларга аралашув бўлмаган», — дея қайд этган Оқ уй раҳбари.
Америкалик бир қатор сиёсатчилар аллақачон Россияни АҚШ президентлик сайловларига аралашганликда айбламоқда.
Изоҳ (0)