«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ўрнида ташкил этилган «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига ҳукумат қарори ва уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига асосан Сардор Умурзақов тайинланди.
Сардор Умурзақов шу вақтгача «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган, ундан олдин эса Ўзбекистон банк тизимида ва хорижда — Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон, Буюк Британия) ҳамда молия органларида, ҳусусан, Молия вазирлиги ғазначилигида раҳбарлик лавозимларида узоқ муддат ишлаган.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибига чарм, мўйна хом ашёси ва жунни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларни автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, бутловчи ва химикатлар, чарм-атторлик маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар бирлашган.
Қонунчиликка мувофиқ, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилган.
Изоҳ (0)