Тошкентда дастурлаш бўйича /wincode чемпионати бўлиб ўтади, деб ёзади Spot.
Чемпионат саралаш ва финал босқичларидан иборат бўлиб, «Жамоавий веб-ишланмалар» ва «Бизнес вазифаларни ечишда 1C фреймворкидан фойдаланиш» йўналишларида ўтказилади.
Финал 24 соатли дастурлаш марафони форматида бўлиб ўтади, у 12 сентябрда бошланиб, 13 сентябрь — Дастурчилар кунида якунланади.
Мусобақада ҳамма — исталган ёшдаги профессионаллар ҳам, ҳаваскорлар ҳам қатнашиши мумкин. Ёш ишлаб чиқувчиларга махсус мукофотлар берилади.
Ариза топшириш учун саралаш босқичи топшириғини бажариш керак. Қоидалар билан чемпионат сайтида батафсил танишиш мумкин.
Изоҳ (0)