• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда имтиёзлар ва преференциялар бериш тартиби тубдан такомиллаштирилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Қарор бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, фаол тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсофли рақобат принциплари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ қабул қилинди.

    Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш доирасида:

    соғлом рақобат муҳитини таъминлаш учун индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари бериш амалиётини максимал даражада чеклаш, имтиёзлар ва преференциялар бериш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан асослилиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш тизимини, шунингдек, улардан фойдаланишни мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш;

    солиқ ва божхона имтиёзларини фақат аниқ мақсадда бериш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, уларни қўллаш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш, самарасиз фойдаланилган имтиёз суммаларини бюджетга мажбурий қайтариш механизмларини мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.

    Қарорда қайд этилишича, шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:

    солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда имтиёзлар деб юритилади) қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади, шунингдек, аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур;

    вақтинчалик имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

    индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан берилади;

    имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш тақиқланади;

    божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар, имтиёзлар бериш тўғрисида қонун ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати мавжуд бўлган тақдирдагина, имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади, шунингдек, уларнинг комплекс экспертизасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига киритилади;

    божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, ташкилот рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга;

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги берилган имтиёзларни муддатидан олдин тугатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига асослантирилган таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

    Имтиёзлар беришни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши шарт. Бунда ушбу лойиҳалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга ошириладиган экспертизаларнинг бошқа турлари бир вақтда ўтказилади.

    Экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига сўралаётган имтиёзлар бўйича асослантириш ва тегишли ҳисоб-китоблар мажбурий тартибда илова қилинади, уларда лойиҳанинг мақсади, амалга ошириш муддати, киритилаётган инвестиция ва экспорт ҳажми, янгидан ташкил этиладиган иш ўринлари сони, яратилаётган ёки жорий этилаётган инновацион маҳсулот, технологик янгиликлар, прогрессив илмий изланишларнинг аниқ натижалари, ишлаб чиқариш, ишлар (хизматлар, солиқ тушумлари, имтиёзларнинг ҳисобланган суммаси ва бошқалар) ҳажмининг ўсиши кўрсатилади. Ушбу ҳужжатлар, жумладан, қуйидагиларни:

    мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан истиқболли ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, имтиёзлар ва преференцияларнинг алоҳида тармоқлар, фаолият соҳалари ва ҳудудларга таъсирини;

    берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг бюджет ва жамият учун самарадорлигини;

    уларнинг рақобат муҳитига ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.

    01.06.2018, 08:31   Изоҳ (0)   8261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2017 йилда 26,8 минг енгил автомобиль экспорт қилди

    01.06.2018, 08:21

    Иштихонда 82 ёшли отахоннинг уйидан 56 кг кўкнори топилди

    01.06.2018, 07:47

    «Фориш» тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги миқёсида навбатдаги мусобақа ўтказилди

    01.06.2018, 07:03

    Ўзбекистонда 2017 йили Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик тадбирлар учун 50 млрд сўм сарфланди

    01.06.2018, 06:41

    Гулистонда ўқувчилар ўртасида ўтказилган «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақасининг республика босқичи ниҳоясига етди

    01.06.2018, 06:24

    Наманганда маҳалла посбонлари ва котиблари биринчи ёрдам кўрсатиш асослари бўйича ўқитилди

    01.06.2018, 06:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хотинини сектага киришга мажбурлаган, ходимларини маошсиз қолдирган, акаси билан алоқалрини узган: турк актёри Кадир Доғулу ҳақида нималар маълум?

    Кино | 14 август, 09:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлуб бўлмаган энг кучли 5 нафар жангчини санаб ўтди

    Спорт | 14 август, 09:09

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.