Xiaomi компанияси янги флагман смартфонини — Мi 8’ни тақдим этди, деб хабар беради TJournal.
Mi 8’га Samsung компаниясига тегишли 6,2 дюймли OLED-экрани ўрнатилган бўлиб, унинг юқори қисмидан 20 мегапикселл камера жой олган. Смартфон корпуси четлари ёйсимон шиша панел ва алюминий ҳошиядан иборат.
Шунингдек, Мi 8’га Snapdragon 845 процессори ва 12 мегапикселли иккиталик камера ўрнатилган.
Бундан ташқари Xiaomi компанияси бармоқ изи сканери ва шаффоф орқа қопқоқ билан жиҳозланган Мi 8 Explorer Edition махсус версиясини ҳам тақдим этди. Таъкидланишича, мазкур смартфон юзни танишга мўлжалланган 3D-технологияси ўрнатилган илк Android-смартфон ҳисобланади.
Мi 8 флагманини Хитойда 421 долларга, Explorer Edition версиясини эса 577 доллар эвазига харид қилиш мумкин бўлади. Мi 8 жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб сотувга чиқади.
Аввалроқ Хитойнинг Xiaomi компанияси 31 май куни тақимот ўтказиб, ўз юбилейига бағишланган Мi 8 флагманини намойиш этишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)