28 май куни Канаданинг Квебек шаҳрида яшовчи Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси 2017 йилда дуч келиб қолган мушугининг расмини тармоққа жойлаштирган. Фойдаланувчи ушбу мушукни «мушакдор» деб атаган бўлса, тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари уни «Арнольд Котнеггер» ва «Мурриминатор» дея атай бошланган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Бир неча кун ичида «мушакдор-мушук» ижтимоий тармоқ «юлдузи»га айланди.
«Бу жуда ноёб ҳодиса. Дунёда асосан сигирларда ва кучукларда учрайдиган ўзига хос генетик мутация учрайди, бироқ мушукларда — ҳеч қачон. Балки бу — биринчисидир», — деб ёзади ветеринар Дэн Смит.
Мушакдор мушукнинг мухлислари унинг суратини Photoshop ёрдамида ўзгартириб, уни ижтимоий тармоқларда тарқата бошлашди.
Изоҳ (0)