«Росатом» делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга кўра, корпорация вакиллари ўзбек томони билан атом соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда. У Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қуриш бўйича келишувни тайёрлашни давом эттираётганини қўшимча қилди.
Нашр манбаси Россия делегациясини корпорация бош директори Алексей Лихачёв бошқараётгани ва у Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)