Гарвард университети ходимлари бошчилигидаги олимлар гуруҳининг аниқлашича, кечки пайтда компьютер ва гаджетлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланиш уйқу ва организмнинг суткалик ритмларини бузади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ушбу тадқиқот натижалари Physiological Reports саҳифаларида эълон қилинди.
Мутахассислар тажриба иштирокчиларига уйқудан олдин беш соат узлуксиз компьютер қаршисида ўтиришни ёки китоб, газета ҳамда журналлар ўқишни тавсия қилди.
Тадқиқотда 22 ёшдан 28 ёшгача бўлган эркак ва аёллар иштирок этди.
Тажриба натижаларига кўра, уйқу олдидан компьютер, телефон, планшет каби ўзидан нур таратадиган гаджетлардан фойдаланиш ухлаб қолиш тезлигига салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, аниқланишича, гаджетлардан фойдаланиш уйқу даври ва бедорликка масъул мелатонин гормони ишлаб чиқишга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
«Тадқиқот натижасида аниқланишича, ўзидан нур таратувчи электрон қурилмалар организмга биологик таъсир кўрсатади», — дейди тадқиқотчилардан бири Жанна Даффри.
Изоҳ (0)