Нобель мукофотини 1997 йилда кимё йўналиши бўйича қўлга киритган 99 ёшли Йенс Скоу вафот этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Йенс Кристиан Скоунинг ишлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги илмий изланишларда муҳим ўрин тутади.
Скоу Нобель мукофотига «транспорт ферментини биринчи бўлиб очгани» учун мос деб топилган. Унинг асосий ихтироси 1957 йилда биринчи ион насосини аниқлагани бўлган.
Изоҳ (0)