Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида Тошкент солиқ коллежида «Солиқ билимлари — болаларга!» деб номланган республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унда республикадаги барча умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўзаро беллашиб, солиқ ислоҳотлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Иштирокчилар «Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири», «Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши», «Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати» мавзуида энг яхши иншо ҳамда «Солиқ нимага тўланади ва нималарга сарфланади» мавзуида энг яхши компьютер тақдимоти номинациялари бўйича куч синашди.
Иштирокчилар чиқиши Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланди.
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)