Ахборот-коммуникацион технологияларини ривожлантириш жамғармаси «Алоқабанк»нинг 22 фоиз улушини сотиб олди, деб хабар беради Spot.
Жамғарма банкнинг 620 мингта акциясига эга бўлди. Бу эса компаниянинг барча акцияларининг 22 фоизини ташкил этади.
«Алоқабанк» 1994 йилда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ташкилотларини, кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодий ўстириш мақсадларида ташкил этилган.
Изоҳ (0)