Наманганда бошланган 58-анъанавий «Гул байрами»га мартабали хорижлик меҳмонлар ҳам ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Жумладан, байрамнинг очилиш маросимида Бангладешнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Маъсуд Маннан, Саудия Арабистони подшоҳлиги элчихонаси вакили Маъдий Ал-Собаий иштирок этди.
Байрамни томоша қилиш учун қўшни давлатлардан ташқари Россия, Туркия ва Италиядан ҳам меҳмонлар келди. Хитойнинг SSTV телевидениеси суратга олиш ишларини олиб борди.
Очилиш маросимида илк бор «Гул байрами»нинг рамзи ва мадҳияси иштирокчиларга ҳавола этилди.
Мадҳия матни таниқли шоира Рислиғой Ҳотамова қаламига мансуб, мусиқасини эса Оқилбек Маҳкамов ва Олимжон Тиллабоев басталади.
Маълумот учун, мазкур байрам учун Наманган шаҳридаги Бобур номли боғда 2 миллиондан ортиқ гул кўчатлари ўтқазилди.
Изоҳ (0)