27 май куни Олмазор туманида яшовчи С.Ш ва Э.Ф исмли фуқаро ўзларининг шериклари билан биргаликда Юнусобод туманида жойлашган «Лайк бар» кафеси олдида маст ҳолда бўлган икки нафар фуқарони уриб, уларнинг пуллари ва мобил телефонларини олиб қўйган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 27 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган С.Ш ҳамда Э.Ф Юнусободдаги «Лайк бар» кафеси олдида ширакайф икки нафар фуқарони Чилонзор туманига олиб бориб қўйишга келишиб, уларни «ВАЗ-21093» русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтқазган. С.Ш ва Э.Ф. йўловчиларнинг мастлигидан фойдаланиб айтилган манзилга эмас, балки Олмазор туманидаги «Сазанчик» номли кафе олдига олиб бориб, у ерда кутиб турган икки нафар ҳамтовоғи билан бирга йўловчиларни автомашинадан тушириб, танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган, уларнинг пуллари ва мобил телефонларини олиб воқеа жойидан яширинган
Натижада жабрланганларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида жиноятчиларнинг барчаси қўлга олинган.
Изоҳ (0)