Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон чегарасидаги «Оққия—Автойўл» ўтказиш пунктида ҳибсга олинди, деб ёзади Sputnik. Аёл бошқа одамнинг номига берилган паспорт билан Қирғизистонга кирмоқчи бўлган.
«Аёлнинг ҳужжатидаги сурат бўйича унинг шахсини текшириш чоғида чегарачиларда шубҳа пайдо бўлди. Сўроқ вақтида 46 ёшли аёл қариндошининг паспортини олганини эътироф этди», — дейилади Қирғизистон давлат чегара хизмати хабарида.
Аёл қўлга олинди. Айни пайтда иш текширилмоқда.
Изоҳ (0)