«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Тошкент – Урганч – Бухоро» йўналиши бўйича парвоз қилган самолёти Урганч аэропорти ўрнига Нукус шаҳридаги захира аэродромига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, Тошкент—Урганч—Москва йўналишида учган самолёт ҳам Бухородаги захира аэродромига қўнди.
Мазкур ҳолатларга Урганч аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити — кучли чанг бўрони сабаб бўлди. Рейсларнинг ушланиб қолиш вақти 4 соат ва 30 дақиқани ташкил этди. Шундан сўнг самолётлар ўз йўналишида парвозини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 27 май куни Хоразм вилоятида тузли қум бўрони кузатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)