Хоразм вилоятининг Урганч туманида Юқоридўрмон қишлоғидан оқиб ўтувчи Амударё бўйида Чандирқиёт қишлоғида яшовчи, муқаддам 3 марта судланган Ж.С. ва укаси, муқаддам 2 марта судланган Ҳ.С. маст ҳолда шу ерда дам олаётган фуқаролар билан жанжаллашди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан чақирув асосида воқеа жойига Урганч туман ИИБдан икки нафар профилактика инспектори етиб келиб, суриштирув ишлари олиб бораётганида Ж.С. ва Ҳ.С. ҳодимларга қаршилик кўрсатиб, уриб, жароҳат етказди.
Ж.С. ва Ҳ.С. қўлга олинди. Жароҳат олган ИИБ ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)