Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашуви давомида тумандаги уй-жойга муҳтож фуқаролар сони қанчани ташкил этиши масаласига аниқлик киритди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
— Бу борда бизда иккита рўйхат шакллантирилган: ижтимоий муҳтож оилалар (27 та) ва Сергели туманидаги арзон уй-жойларга даъвогарлар (800 га яқин), — деди Мирзо Улуғбек тумани ҳокими. — Бу йили 530 кишининг исм-шарифи тақдим этилди. Ўтган йили 350 кишилик рўйхат берилган эди. Туман аҳолиси 267 минг кишини ташкил қилади. Уйлар аҳоли сонига кўра тақсимланган. Натижада бизда 720 та навбат қолди. Декабрь январь ойларига қадар яна 600 кишининг рўйхати берилиши режага киритилган. Куни кеча биз ногиронлиги бўлган, ўта муҳтож 23 та оиланинг рўйхатини бердик, улар учун уйларнинг бошланғич 15 фоиз тўлови тўлаб берилиши бўйича тегишли идораларга сўров юборилган. Бу ерда гап фақат бошланғич тўлов ҳақида кетяпти, агар мана шу масала ҳал бўлса, уйнинг қолган тўловини фуқаролар ўзлари тўлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)