Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани прокуратураси 2014—2015 йилларда пойтахтда яшовчи уч кишидан 2,4 миллиард сўм олиб, эҳтиёжи учун ишлатиб юборган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
32 ёшли «тадбиркор» бу пул эвазига хориждан нефть қазиб олиш ускуналари учун эҳтиёт қисмлар олиб келиши керак бўлган, бироқ ваъдасини бажармаган.
Нашрнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, фирибгарликда айбланаётган эркак жабрдийдалардан бирига 108 миллион сўм тўлашга улгурди.
Изоҳ (0)