Тошкентда Зарафшон кўчасининг Сайилгоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган участкаси пиёдалар ҳудудига айлантирилди. Илгари бу ерда автотураргоҳ жойлашган эди, деб хабар беради «Газета.uz».
Шу ҳафтада Матбуотчилар кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган йўл очилганидан сўнг тураргоҳ тугатилди, Зарафшон кўчасига кириш олдида эса бетон тўсиқлар ўрнатилди.
Шунга қарамай, шаҳарликлар «Пойтахт» савдо маркази олдидаги бепул умумий тураргоҳдан фойдаланиши мумкин.
Шаҳарликларга янги пиёдалар ҳудуди маъқул келди. Тротуарларда кўча мусиқачилари пайдо бўлди, одамлар кечалари сайрга чиқа бошлади.
Шаҳарликлар янги ҳудуди бойитиш борасида турли фикрлар илгари сурмоқда. Асосан кўча бўйлаб дўконлар ва чиқинди ташланадиган урналар ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, бир мусиқачи қиз кўчанинг ўзида пианино ўрнатиш фикрини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)