Porsche компаниясининг муҳандислари ушбу марканинг илк машинаси — 1948 йил намунасидаги 356 №1 родстери репликасини яратди, деб ёзади «Мотор».
Автомобиль саккиз ой ичида нолдан яратилди. Бунда архив фотосуратлари ва оригинал моделнинг техник чизмаларидан фойдаланилди.
Оригинал родстерни максимал даражада аниқ янгитдан яратиш учун Porsche Museum ходимлари мавжуд машинани 3D-сканерлашни амалга оширди ва уни дизайнерлик эскизлари билан таққослади. Якуний босқичда кўпикдан машинанинг тўлиқ ўлчамдаги нусхаси яратилди.
Шунга қарамасдан, бу реплика оригинал 356 №1 дан бироз фарқ қилади: оригинал родстер кузовининг орқа қисми кўпроқ торайтирилган, чироқлари ва радиатор панжараси ифодалироқдир.
Реплика амалга ошира олмайдиган ягона нарса — юриш. Машинанинг двигатели йўқ, унинг орқа ўқи эса одатий трубадан иборат.
Изоҳ (0)