Бутун дунё бўйлаб автомобиль кузовларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Жанубий Кореянинг Sungwoo HiTech Co. Ltd компаниясининг бошқарув кенаши раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.
Компания раҳбари Ле Мюнг Кеун Фарғонадаги Uzsungwoo қўшма корхонасининг фаолияти билан танишди, шундан сўнг Тошкнетга, «Ўзавтосаноат» раҳбари билан учрашгани келди.
Sungwoo HiTech ва «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарлари учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик масалалари, кадрлар алмашинуви, компания муҳандислари таркиби, шунингдек, экпорт салоҳиятини ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Uzsungwoo қўшма корхонаси — GM Uzbekistan АЖда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар учун пайванд қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган корхона ҳисобланади. Uzsungwoo 2011 йилнинг апрель ойида «Ўзавтосаноат» ва Жанубий Кореянинг Sungwoo HiTech компанияси ўртасида тенг ҳуқуқли асосда ташкил этилган.
Изоҳ (0)