Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 21 май куни номаълум шахс Н.Х. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Чортут маҳалласига етиб келганида ҳайдовчини куч ишлатиш йўли билан машинадан тушириб юборган ва автомобилни ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Ю.А. содир этгани аниқланган.
У автомобилни Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳудудидан ўтувчи «Қарши—Шаҳрисабз» йўлида ҳайдаб кетаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)