Қашқадарёдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ўз машинасининг остида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 25 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фуқаро С.Э. ўз Nexia’cини йўл четидаги тепаликка тўхтатиб, сув олиш учун ариқ ёнига тушган. Шу вақт автомобиль кутилмаганда ҳаракатланиб кетган.
«Ҳайдовчи ҳаракатланиб кетган автомобилни тўхтатмоқчи бўлганида, эҳтиётсизлиги оқибатида, автомашина тагида қолиб кетиб, воқеа жойида вафот этган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Бу воқеа ҳақида ИИВ сайтига жойлаштирилган материалга «Автомашина тўхтаганида албатта тормозга қўйинг» деб сарлавҳа қўйилган. Катта эҳтимол билан, ўз эгасини босиб кетган Nexia тўхтаб туриш (қўл) тормозига қўйилмаган.
Изоҳ (0)