Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С. ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
У Бухоро шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали фуқаро У. номига Captiva русумли автомашина харид қилиш учун шартнома чиқариб бериш эвазига 1500 долларни фирибгарлик йўли билан олаётган пайтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)