АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон КХДР билан сермаҳсул музокаралар олиб бораётганини, шунингдек, саммит зарурат туғилганида узайтирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган, деб хабар беради «Газета.ru».
«Биз Шимолий Корея билан саммитнинг ўтказилиши борасида жуда ҳам сермаҳсул музокараларни олиб бормоқдамиз. Агарда барчаси кўнгилдагидек амалга ошса, саммит 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтади, зарурат туғилса чўзилиши ҳам мумкин», — деб ёзади АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувни бекор қилгани ҳақида хабар берилганди. Шимолий Корея ҳукумати эса АҚШ билан муносабатларни тиклаш умидида эканини ва исталган вақтда учрашувга тайёрлигини билдирган.
Изоҳ (0)