Мексиканинг Гуанахуато штатида бир ҳафта ичида камида 62 киши ўлдириб кетилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, Саламанка шаҳрида 11 кишининг жасади топилган. Уларнинг танаси майдаланиб, қора пластик пакетларга солинган бўлган.
Бундан ташқари, Селайя шаҳрида беш киши ресторанда тушлик қилаётган вақтида отиб кетилган, жумладан, муассаса хўжайини ҳам улар орасида. Шунингдек, яна тўрт киши Ирапуато шаҳрида отиб ктилган.
Гуанахуато штатида ҳудудни назорат қилиш учун бир нечта гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи картеллари ўртасида низо юзага келгани айтилмоқда. Кўп ҳолларда қотиллар қурбонларнинг жасадлари олдига рақобатчиларга таҳдид битилган «нома»ларни ташлаб кетган.
Изоҳ (0)