Япониянинг марказий қисмида 25 майга ўтар кечаси 5,1 магнитудали зилзила юз берди, цунами хавфи мавжуд эмас, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Мамлакат бош метеорологик агентлиги маълумотига кўра, ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан 21:13 да Нагано префектурасида қайд этилган. Зилзила ўчоғи ер юзасига яқин жойда бўлган.
Ҳудудда жойлашган АЭСларда носозликлар ҳақида маълумот тушмаган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)