Ўзбекистонда Андижон—Савай— Хонобод темир йўл участкасини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Давлат раҳбари қарори лойиҳасида 65 километрли темир йўл участкасини модернизация қилиш, йўлнинг айрим қисмларини ўнглаш, сунъий иншоотлар реконструкцияси, сигнализация ва телекоммуникация тизимлари модернизацияси, Қирғизистон ҳудудини айланиб ўтадиган янги 10,5 километрли йўл қурилиши кўзда тутилган.
Мазкур ишлар 2019 йилда якунлангандан сўнг шаҳарлараро поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион доллардан ошиқ бўлиб, «Ўзбекистон темир йўллари» (9,1 миллион доллар) ва давлат бюджети (6,1 миллион доллар) ҳисобидан ажратилади.
Изоҳ (0)