EasyJet авиакомпаниясининг учувчиси парвозлардан бирида эркак йўловчилар томонидан камситилди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Эркаклар Шарлотт Ноулсоннинг маҳоратига шубҳа қилган. Йўловчилардан бири агар экипаж командири аёл киши эканлигини билганида, бу самолётга ҳеч қачон чиқмаган бўлишини айтган.
Ноулсон бу воқеа ҳақида ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзган. Учувчи бундай гапларга эътибор қилмаслигини, бундан ҳафа эмаслиги ва кўнгли чўкмаганини маълум қилган. Ноулсон кимлардир ҳали ҳам аёлларга нисбатан ана шундай қарашлар билан муносабатда бўлишидан ранжиган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аёл бу орқали кейинги авлодга намуна бўлаётганини билдирган.
Учувчининг сўзларига кўра, у аллақачон бундай ҳазилларга кўникиб қолган ва уларга усталик билан муносабат билдирган: у жилмайиб, эркаклардан парвоз қандай ўтганини сўраган.
Изоҳ (0)