Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзаро жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Жанжал иштирокчиларидан бири вафот этди, деб хабар беради ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.
Айтилишича, 24 май куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Жиззах вилояти Янгиобод тумани Ховос қишлоғида яшовчи Н.Ғ.Саидота МФЙдаги ҳовлида ўзаро жанжал оқибатида А.М.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада А.М. воқеа жойида вафот этган. Н.Ғ. ушланган.
Изоҳ (0)