Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юбориб ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
24 май, пайшанба куни соат 12:05 да Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида йўл-патруль хизмати инспектори Иброҳим Нишонов «Damas» русумли автомашинани ҳайдовчи телефонда гаплашиб келаётганлиги сабабли тўхтатган.
Ҳайдовчи тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган ва Нишоновни қасддан уриб юборган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Иброҳим Нишонов жароҳат олган ва касалхонада вафот этган.
Хабар беришларича, «Damas»нинг эгаси аниқланди ва у қўлга олинган.
Изоҳ (0)