Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг унга ва бошқа россияликларга қарши санкциялар киритиш ҳақидаги қарорини изоҳлар экан, фалокат чоғида Украинага АҚШ ва унинг иттифоқдошлари эмас, балки фақат Россия ёрдамга келишини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
24 май куни Украина президенти сайтида Россияга қарши жорий қилинган чоралар рўйхати чоп этилди. Санкция рўйхатига 1,75 минг жисмоний шахс, шу жумладан, Қодиров ҳам кирди.
«Порошенко менга санкция эълон қилди, бизнинг аждодларимиз эса очликдан Шимолий Кавказга келиб қолган минглаб украинларни қутқариб қолган. Чеченлар сон-саноқсиз аёллар, қариялар ва болаларга бошпана, уст-бош берди, қорнини тўйдирди. Бугун эса уларнинг авлодлари Чеченистонда яшайди. Бу таъна-маломат эмас. Бу фалокат чоғида украинларга америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошлари эмас, балки Россия халқлари ёрдамга келиши ҳақида Порошенкога эслатма», — деб ёзди у Telegram-каналида.
Изоҳ (0)