Буюк Британиядаги энг кекса аёл Жесси Камм 113 ёшда вафот этди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Аёл Ротерем шаҳрида ўзининг 114 ёшига олти ҳафта қолганида вафот этган.
У 2016 йилда Буюк Британиядаги энг кекса аёл сифатида эътироф этилган эди.
Камм 1904 йилда туғилган эди. У ҳамшира бўлиб ишларди.
Жесси Камм узоқ умр кўриш сирини оғир меҳнат, яхши инсонлар қуршовида яшаш ва мазали таомлар истеъмол қилишда деб биларди.
Изоҳ (0)