Россиянинг Ёқутистон вилоятидаги Булгунняхтах қишлоғида қўшниларини отган эркак ўз жонига қасд қилди, деб хабар беради «Якутия 24».
«Фуқаро Новиков асли Ёқутистондан. У Лесная кўчасидан уй сотиб олган ҳамда мулкни ўз номига расмийлаштирган. Бугун у қўшнисиникига бостириб кирди ҳамда тўрт нафар ката одам ва бир болани ўлдирди», — дейилади хабарда.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)