• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда АҚШ банклари ва аграр университети филиалларини очиш масалалари муҳокама қилинди

    Инновацион ривожланиш вазирлигида АҚШ Халқаро ривожланиш агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Гарри Роббинс билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Жаноб Роббинс суҳбатни сўнгги йилларда Ўзбекистонда бўлаётган ижобий ўзгаришларнинг шиддатини эътироф этишдан бошлаб, «бу ўзгаришларни кузатарканмиз, қандай қилиб шунча ислоҳотларга улгираётганингиздан ҳайратдамиз» дея лутф қилди. Шавкат Мирзиёевнинг икки ҳафта бурун АҚШга расмий ташрифини икки давлат ўзаро муносабатларидаги тарихий воқеа эканини айтди. Президентнинг АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида ўтказган икки томонлама учрашувларига юқори баҳо берди.

    Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов олим ва илмий-тадқиқот институтининг раҳбари сифатида USAID билан ҳамкорлик тажрибасига эга экани, ўзи ҳам АҚШ университетларидан бирида таълим олганини айтиб, Ўзбекистонда АҚШнинг аграр университетларидан бирини очиш масаласини ижобий ҳал этиш бугунги кун талаби эканини таъкидлади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига замонавий ўғитлаш технологиялари, геномикага доир янгиликлар, GPS ускуналари, компьютер орқали бошқариладиган тизимларни олиб кириш масалалари муҳокама қилинди.

    Вазир Ўзбекистонда пахта уруғчилигида эришилган ютуқлар ҳақида гапираркан, мамлакатда янги инновацион технология асосида яратилган янги ғўзанинг пахта толаси сифати жиҳатдан жаҳонда етакчи эканини, бу навлардан етиштирилган пахтанинг толаси узун ва ингичкалиги билан ажратиб туриши, дунёнинг қатор мамлакатлари, жумладан, АҚШда ҳам бу технологияга қизиқиш жуда катта бўлаётганини айтди. Ўзбекистон олимлари, ихтирочиларининг илғор ғоялари, яратган технологияларини чет даавлатларгаа экспорт қилиш зарурлигини таъкидлади.

    Музокараларнинг кейинги қисми иқтисодий соҳа борасида бўлди. АҚШда таълим олиб, қарийб 20 йил давомида АҚШ, Буюк Британия, Россия давлатларида молия соҳасида юқори лавозимларни эгаллаб келган Инновация вазирининг ўринбосари Отабек Назиров банк тизимини тубдан ўзгартирмай туриб мамлакат иқтисодини юқорига кўтариш мумкин эмаслиги, банк соҳасини ривожлантириш учун эса ҳориждан синалган тажрибаларни Ўзбекистонда татбиқ этиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади. У АҚШнинг нуфузли банкларини Ўзбекистонда филиалларини очиш масаласида жаноб Роббинсга мурожаат қилиб, бу масалани тез суръатларда ҳал қилиниши учун томонлар биргаликда қадамлар ташлашлари лозимлигини айтди.

    Гарри Роббинс ўз навбатида солиқ соҳасида рўй бериши кутилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига туртки бўлиши, 15 йил давомида иқтисодий кўрсаткичларнинг пастга тушишидан кейин охирги икки-уч йилда юқорига ўсиш бўлаётганидан хурсандлигини айтиб, USAID Ўзбекистон билан ҳамкорликка шай эканига алоҳида урғу берди.

    Сўнг томонлар атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига тўхталди. Ўзбекистон Орол бўйи мамлакатларидан бири бўлгани учун унинг экологик аҳволи оғир экани, қурғоқ ерларни ободлаштириш, қуриб қолган ўзанларни тўлдириш каби муаммоларни ҳал қилиш учун шу соҳадаги дунёнинг энг зўр мутахассисларини жалб қилиш зарурияти ҳақида гапирилди. Қурғоқ ерларда иш тажрибасига эга бўлган муҳандисларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, махсус ўқув машғулотлари ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Учрашув сўнгида вазир меҳмонга мамлакатда етиштирилган пахта толасидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юқори сифатли маҳсулот — оппоқ футболка ҳадя қилди. Томонлар ўзаро ҳамкорликка умидлари катта эканини яна бир бор таъкидлаб, кейинги музокараларгача хайрлашди.

    25.05.2018, 15:42   Изоҳ (0)   7561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳрамон Акмалов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

    25.05.2018, 15:16

    Азиз Алиев Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консули этиб тайинланди

    25.05.2018, 15:00

    «Ишонасизми, у йиғлади. Хотини урармиш». Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари «ҳайратланарли иш» ҳақида гапирди

    25.05.2018, 14:53

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 14 нафар фаол аъзоси давлат гранти асосида ўқишга киради

    25.05.2018, 14:48

    Хива хонлигидан Россияга боришга ижозат берувчи паспорт кимга берилган?

    25.05.2018, 14:26

    Сирдарёда Spark’нинг шартномаси учун «шaпка» сўраган шахслар қўлга олинди

    25.05.2018, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.