• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хива хонлигидан Россияга боришга ижозат берувчи паспорт кимга берилган?

    ЎзА мухбири Сайёра Шоева давлат архивида сақланаётган «Хива хонлиги архив ҳужжатлари» номли фонд ҳужжатлари билан танишди ва қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Яқинда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланаётган «Хива хонлиги архив ҳужжатлари» номли фонд ҳужжатлари ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» дастурида эътироф этилиб, мукофотлангани ҳақида маълум қилган эдик.

    Мутахассисларнинг маълум қилишича, бу фонд ўзининг қадимийлиги, ноёблиги ва Марказий Осиёда ягоналиги билан муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳужжатларда ХVII аср охири XIX аср бошларидаги ўша давр давлат бошқаруви, ҳарбий ҳолат, фуқароларнинг ҳаёт тарзи ва бошқа барча маълумотлар мавжуд.

    Бундай ҳужжатлар йиғмажилдида 83 минг 551 та ҳужжат мавжуд. Улар Марказий Осиёда ягона бўлиб, унда қўшни давлатларга тааллуқли бўлган маълумотлар ҳам учрайди. Бу ҳужжатларда Хива хонлигининг маъмурий-ҳудудий жойлашиши, давлат бошқаруви, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, савдо алоқалари, халқнинг турмуш тарзи ва маданиятига оид кенг қамровли маълумотлар мавжуд.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Келинг, улардан баъзи бирларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Мисол учун, фонддаги энг қадимий ҳужжат 1075 йил ҳижрий, 1664 йил милодий санага тааллуқли бўлиб, Хива хони Ануш Муҳаммад Боҳодирхоннинг фуқаро мулла Маҳмуд ва унинг фарзандларига берган тархан ёрлиғидир. Тархан ёрлиғи бу ўрта асрларда фуқароларни солиқлардан озод қилиш ва баъзи бир имтиёзлар бериш учун қўлланган. Бу ёрлиқлар асосан Пайғамбаримиз (Муҳаммад с.а.в) авлодларига ҳурмат юзасидан берилган.

    Яна бир ҳужжат Хива хони Абул Музаффар вал Мансур Саййид Шоҳтемир томонидан Муҳамад Нодиршайхнинг фарзандлари – Абдулҳай Маҳдум, Ҳожи Поянда Маҳдум, Нуруллоҳ Маҳдум ва Абдуллатиф Маҳдумларга берилган ёрлиқдир. Бу ёрлиқ барча солиқлардан озод қилувчи ёрлиқ ҳисобланиб, насл-насаби Пайғамбаримиз (Муҳаммад с.а.в) авлодларига бориб тақаладиган кишиларга уларни ҳурматлаш юзасидан берилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳижрий 1263 йилларда Хива хонининг Англия бош вазирига ёзган мактуби ҳам кўпчилик учун қизиқарли албатта. Бу хат икки давлат ўртасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, савдо-сотиқни ривожлантириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш мақсадида ёзилган. Хон ушбу мактубни ўзининг мулозим навкарларидан бўлган Маҳмуд Ниёз орқали жўнатаётганлигини маълум қилган. Ушбу навкар Англияга боришда қайси давлатлар орқали ўтишлиги ва шу давлатлардан навкарнинг бехавотир ўтишлигини Хон ушбу давлат мулозимларига ўзининг мурожаати орқали билдирган. Мактуб форс ва туркий тилда битилган. Хатнинг пастки қисмида унинг ёзилган санаси кўрсатилган (23 рамазон, 1263-ҳижрий сана–1847 йил, 3 сентябрь).

    Ҳужжатнинг орқа тарафида муҳр бор. Муҳрда (Хива элчисидан Подшоҳи Инглистон ва вазири хосга деб ёзилган.)

    Ўз навбатида, Хива хони Муҳаммад Раҳимхонга Афғонистон амири Абдураҳмон томонидан ёзилган дўстлик мактуби ҳам сақланиб келинмоқда. Бу мактубда афғон амири Абдураҳмонхон Хива хонига саломлар йўллаб, икки мамлакат ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ҳақида ўзининг истакларини ёзган. Шунингдек, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон билан учрашишга интиқлигини, лекин йўл узоқлиги туфайли бора олмаётганлини, келгусида албатта хон билан учрашишлигини изҳор қилган. Ҳужжатнинг орқа тарафида афғон амири Абдураҳмонхонга тегишли муҳр мавжуд.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Назаримизда кўпчилик учун қизиқарли бўлган яна бир ҳужжат бор. Бу Хива хонлигидан Россияга боришга ижозат берувчи паспорт. Бу ҳужжат фуқаро Шайх назар Муҳаммдназар ўғли ва Бекжон Бобожон ўғилларига берилган бўлиб, у берилган кундан бошлаб, уч ой мобайнида Россиянинг турли шаҳарларига бориб ўз ишларини битириб келишлари учун рухсатнома сифатида амал қилган.

    Паспортда фуқаронинг исми шарифи, ёши, бўйи, кўзининг ранги, қоши, бурни, соқоли, юзи, тоифаси (миллати), қавми (қайси уруғдан эканлиги), яшаш манзили, паспорт серия рақами, берилган санаси аниқ кўрсатилган. Паспорт рус ва туркий чиғатой тилларида ёзилган. Паспортнинг пастки қисмида муҳрлар, маркалар ва имзо мавжуд. Ушбу ҳужжат 1908 йилга тааллуқли.

    Архивда 257 варақдан иборат йиғмажилд китоб мавжуд. Унда асосан 1900—1910 йилларга оид Хива хонининг хонликка тегишли мулклардан солиқ тўплашга тааллуқли буйруқлар жамланган. Масалан, йиғмажилднинг тўртинчи варағидаги ҳужжатда хонликка тегишли бўлган «Бекёф» мавзесидаги фуқаролар номидан солиқ тўлашга оид ёзилган ариза бўлиб, ушбу мавзедаги ерларнинг баъзи қисмлари сувсиз ерлар эканлиги, лекин фуқаролар сувли ер учун солиқ тўлаётганликларини айтишган. Улар солиқ тўлаётганларида сувсиз ерлар ҳам ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб қилинишлигини илтимос қилганлар.

    Йиғмажилднинг ўнинчи варағида Муҳаммад Раҳимбой деган фуқаро номидан ёзилган билдиришнома бўлиб, унда 1903 йил февраль ойида Андижон шаҳрида юз берган зилзила оқибатида талофат кўрган ва бошпанасиз қолган бева-бечоралар ва етимлар учун ўзи 2000 манат ва қўшнилари 2500 манат миқдоридаги пулни тўплаб жўнатганлиги тўғрисида маълумот берилган.

    Умуман олганда бу йиғмажилдда турли мавзудаги аризалар жамланган ва рақамланиб қисқача мазмуни ёзилган. Хива хонлигида вақтинча ёки доимий яшаб турган фуқароларнинг рўйхати ҳам юритилгани жуда қизиқарли. Бу ҳужжатларни варақлаб, унинг 1912—1921 йилларда юритилганини кўрамиз.

    Ушбу йиғмажилд 59 варақдан иборат бўлиб, унда хонликда вақтинча ёки доимий яшаб турган чет эл фуқаролари рўйхати берилган. Рўйхат жадвал шаклида бўлиб, унда чет эл фуқаросининг исми, шарифи ва отасининг исми, яшаб турган манзили ва қайси мамлакатдан келганлиги, у ерда яшаган манзили ҳамда ташрифидан мақсади ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Бу маълумотлар хонликдаги ҳар бир шаҳар учун алоҳида тузилган. Мисол учун, Хива шаҳри учун алоҳида, Урганч шаҳри учун алоҳида ва ҳоказо...

    Хуллас, бу ҳужжатларни ўрганиш асосида билдикки, тарихсиз келажакка қадам босиб бўлмас экан. Инсон тарихга айланиб улгурган соат, кун, ой, йилларида юз берган воқеаларни ёдга олиб, олдинда турган кунлар учун фикр юритади, ўз олдига мақсад қўяди ва унга етишиш режаларини ишлаб чиқади.

    25.05.2018, 14:26   Изоҳ (0)   27906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда Spark’нинг шартномаси учун «шaпка» сўраган шахслар қўлга олинди

    25.05.2018, 13:17

    Шодиёр Маматқулов Тошкент ҳокимлигига ўтиб кетган Қаҳрамон Орипов ўрнига боғча вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    25.05.2018, 13:06

    ТAПОиЧда янги чорраҳа қурилиши муносабати билан уйлар бузилади

    25.05.2018, 12:55

    Андижоннинг Балиқчи туманига янги ҳоким тайинланди. Унинг отаси ҳам Балиқчида ҳокимлик қилган

    25.05.2018, 12:12

    Тошкентда илк бор Ёш лидерлар халқаро конференцияси бўлиб ўтади

    25.05.2018, 11:37

    Тошкентда иккита автобус йўналиши ёпилди

    25.05.2018, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50

    Gentraни зинадан тушириб ҳайдаган йигитга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:40

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30

    Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.