20 май, якшанба куни Бухоро вилояти Қоровулбозор туманининг фаол хотин-қизлари, кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларидан иборат бир гуруҳ саёҳатчиларнинг «Етти пир» зиёратига бориши ташкил қилинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Саёҳат Бухоро вилоят ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда уюштирилди.
Саёҳат пирларнинг энг аввали Абдухолиқ Ғиждувоний хокларини зиёрат қилишдан бошланди. Шунингдек, саёҳатчилар Хўжа Ориф Ревгарий, Хўжа Муҳаммад Анжир Фағнавий, Хўжа Али Ромитаний, Хўжа Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол зиёратгоҳларига борди. Саёҳат нақшбандия тариқати асосчиси Хўжа Баҳоуддин Нақшбандий хокини тавоф қилиш билан якунланди.
Изоҳ (0)