Ўзбекистон Президенти фармони билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг икки ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фахриддин Давруқов Тошкент молия институти ва Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2015 йилдан «Ўзпахтасаноатекспорт» холдинг компаниясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.
Абдулазиз Оққулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида халқаро туризм йўналишида таҳсил олган. Қўмитада 2006 йилдан бери ишлайди. 2017 йил январидан қўмита туризм индустриясини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармасини бошқараётганди.
Изоҳ (0)